Ўзбекистон янгиликлари

Тошкент шаҳри туманлари бўйлаб хайрия ишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан имом-хатиблар Тошкент шаҳридаги ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқаролар, яшаш шароити оғир даражадаги оилаларда бўлиб, хонадон аҳлларидан ҳол-аҳвол сўраяптилар, муаммоларини ўрганмоқдалар. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган зарурий моддий ёрдам маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқдалар.

Иккинси босқичда Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларидаги ҳар бир маҳаллада мавжуд бўлган  муаммоли хонадонлар кириб ўрганилмоқда. 27 август куни Яшнобод туманидаги “Ислом ота” жоме масжиди имом хатиби Жасурбек Раупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Яшнобод тумани “Бирлашган” маҳалласида яшовчи аҳолининг аҳволи билан танишдилар. Тадбир давомида фуқароларнинг муаммолари, таклиф-мулоҳазалари ўрганилиб, “Вақф” хайрия жамоат фонди билан биргаликда маҳалладаги ёрдамга муҳтож оилаларга ёғ, гуруч, шакар, чой, макарон каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Бундан ташқари, мазкур маҳалладаги ўта оғир шароитда истиқомат қилаётган хонадонни таъмирлаб беришни имом-хатиб ўз зиммасига олди.

ЎМИ Матбуот хизмати

манба

Read 3534 times

Янгиликлар

Top