Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон исломий стандартлаштириш соҳасидаги ташкилотга аъзо бўлди

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида халқаро анжуманда Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

SMIIC-Ислом ҳамкорлик ташкилоти қошидаги халқаро ташкилот ҳисобланиб, унга 38 та мусулмон давлати аъзо бўлган. SMIIC бошқарув кенгашининг 17-йиғилиши 4 ноябрда Макка шаҳрида бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида бир қанча масалалар қаторида Ўзбекистон Республикасини ушбу ташкилотга аъзо қилиш масаласи ҳам ўрин олган эди. Жорий йилнинг 16 октябрь куни SMIIC ташкилотига аъзо қилишни сўраб Ўзстандарт агентлиги бош директори Д. Сатторов томонидан ариза тақдим этилган эди.

SMIIC бошқарув кенгашининг 17-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ўзстандарт ташкилоти мисолида SMIICнинг аъзолигига бир овоздан қабул қилинди. SMIICнинг бошқарув кенгашининг 17-йиғилишида Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида Ўзстандарт агентлиги бўлим бошлиғи Абдулла Орифбоев ва ЎМИ фатво бўлими мудири Ҳ.Ишматбеков иштирок этди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2330 times

Янгиликлар

Top