Ўзбекистон янгиликлари

Нақшбандия фестивали иштирокчилари Бухоро бўйлаб саёҳат қилмоқда

Жорий йилнинг 7-14 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Нақшбанд туризм фестивали - 2018” номли ҳалқаро фестивалда иштирок этиш учун жаҳоннинг 18 та давлатидан 154 нафар меҳмонлар юртимизга етиб келди.

Меҳмонлар учун Бухоро вилояти зиёрати бошланди.

Меҳмонлар учун Бухоро шаҳридаги “Афсона” ресторанида тантанали тушлик ташкил этилиб уларга эсдалик совғалари улашилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили Жобир Элов, “Hilal travel” сайёҳлик ташкилоти раҳбари Музаффар Саттиев ва меҳмонлар етакчиси Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий сўзга чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган имкониятлар учун шукроналик ва миннатдорлик сўзларини билдиришди.

Шундан сўнг, меҳмонлар “Абдухолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳи, "Мир Араб" ислом билим юрти ҳамда Масжиди калонга ташриф буюрдилар.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Rasmlar muallifi islom.uz портали

Read 2682 times

Янгиликлар

Top