Ўзбекистон янгиликлари

Ислом тараққиёт банки делегацияси Имом Бухорий марказига ташрифи

Ислом тараққиёт банкининг исломий молиялаштириш бўйича департаменти директори Восим Абдулваҳҳоб жаноблари бошчилигидаги делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб меҳмонлар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг янги биносини кўздан кечиришган. Меҳмонларга Марказнинг мақсад ва вазифалари ҳақида маълумот берилган.

Восим Абдулваҳҳоб жаноблари Ўзбекистонда исломий молиялаштириш ва “Вақф” қонунчилигини ишлаб чиқишга яқиндан кўмак беришга тайёр эканлигини айтиб, Марказга лойиҳали грантлар асосида маблағлар ажратишларини ва бу маблағлар асосан нашр ишларига, илмий ходимларнинг илмий даражаларини оширишда моляивий жиҳатдан амалий ёрдам кўрастишлари мумкинлигини билдириб ўтган.

Шунингдек, марказ ходимларига Ислом Тараққиёт Банкининг “Вақф” департаменти фаолияти ҳақида маъруза қилиниб, қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 4175 times

Янгиликлар

Top