Ўзбекистон янгиликлари

Диний идора бўш иш ўрнига танлов эълон қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бир нафар Халқаро алоқалар бўйича мутахассис вазифасига танлов эълон қилади. Танловда олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар қўйидаги ҳужжатлар топширади:
- номзоднинг паспорт нусхаси;
- меҳнат дафтарчаси нусхаси;
- диплом нусхаси;
- сўровнома;
- 3х4 см ўлчамдаги 2 дона фотосурат;
Танловда рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган, араб тилида эркин сўзлаша оладиган, халқаро алоқалар соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлган, 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган йигитлар қатнашади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар тегишли ҳужжатларни 2018 йил 5 декабргача Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Халқаро алоқалар бўлимига топширишлари керак.
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси 47-уй. Мўлжал: “Ҳазрати Имом” мажмуаси.
Мурожаат учун телефон: (0-371) 240-18-58.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2661 times

Янгиликлар

Top