Ўзбекистон янгиликлари

Соҳибқиронни англаш – ўзликни англашдир

Амир Темур шахсини идрок этиш – тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш – ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурни улуғлаш–тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга, қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизни, ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. 

Бу ҳақда гапирганда, Амир Темурнинг давлатчилик ва дипломатия, ҳарбий маҳорат, бунёдкорлик салоҳияти, илму фан, санъат ва меъморчиликка оид қарашлари, ҳаётнинг маъно-мазмуни, инсонни улуғлайдиган эзгу ишлар ҳақида билдирган фикрлари, дину диёнат ва адолатни жойига қўйиш, салтанат ишларини кенгаш ва тадбир асосида амалга ошириш, ҳар бир масалада узоқни кўзлаб, эл манфаатини ўйлаб иш тутиш билан боғлиқ ибратли фазилатларини алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Айнан мана шундай масалалар Соҳибқирон тафаккурининг маҳсули бўлган «Темур тузуклари» асарида ҳар томонлама аниқ, ишонарли ва таъсирчан тарзда ёритилган, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бу китобни қайта-қайта мутолаа қилиш, унинг мағзини чақиш биринчи галда раҳбар, етакчи бўлишдек масъулиятли вазифани ўз зиммасига олган одамлар учун, қолаверса, ҳар қайси зиёли инсон учун бағоят фойдали экани ҳақида ортиқча гапириб ўтиришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман.

Ишончим комилки, ёшларимиз бу китобни меҳр қўйиб, тушуниб, чуқур англаб ўқиса, уларнинг қалбида миллий ғурур туйғуси юксалади, ўзининг қандай буюк зотларнинг авлоди эканини янада чуқурроқ ҳис этиб, ҳаётнинг ҳар қандай синов ва қийинчиликларини енгишга қодир инсонлар бўлиб вояга етади.

ИСЛОМ КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

“Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриёт дўконидаги нархи 55 000 сўм.

 

 

Read 2529 times

Янгиликлар

Top