Ўзбекистон янгиликлари

Диққат танлов: “Мовароуннаҳр” нашриёти янги логотип учун танлов эълон қилади!

Танловда кимлар иштирок этиши мумкин?

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриётига янги логотип ясаш бўйича профессионал реклама компаниялари, агентликлар ва жисмоний шахслар ўз таклифларини тақдим этишлари мумкин.↓

Танловга ижодий иш  юбориш тартиби:

  1. Ўзингиз ясаган логотип лойиҳасининг нашриёт йўналишига ва диний мазмунга мос бўлишига эътибор қаратинг.
  2. Логотип лойиҳаси жойланган файл ҳамда сизга боғланиш маълумотларини عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته.   ёки қуйидаги манзилга жўнатинг: Ўзбекистон Республикаси, 100002, Тошкент шаҳри, Зарқайнар 18-берк кўча, 47 а-уй. Маълумот учун телефон: (+99871) 227-34-30.

Ижодий ишларни ўрганиш мезонлари:

Танловга юборилган логотип лойиҳаларини “Мовароуннаҳр” нашриёти таркибида тузилган ҳайъат қуйидаги мезонлар бўйича баҳолайди:

– нашриёт йўналиши, диний адабиётлар мазмунини акс эттириши;

–“Мовароуннаҳр” нашриёти номи тасвирланиши;

– логотип ғоясининг теранлиги ва лўндалиги;

– логотип босма ва нобосма материаллар, брендлаштирилган маҳсулотлар ва корпоратив совғаларга мослашувчан кўринишда бўлиши;

Ҳайъат энг яхши ишларни танлаб олади ва интернет фойдаланувчилари орасида очиқ овозга қўяди. Ғолиб овозга қўйиш натижалари ҳамда танлов ҳайъатининг якуний хулосаси асосида аниқланиб, унинг номи нашрларимизда ва нашриёт сайтида эълон қилинади.

Танлов ғолиби “Мовароуннаҳр” нашриётининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади!

Танлов натижаси 2019 йил январь ойи охирларида эълон қилинади.

Read 3257 times

Янгиликлар

Top