Ўзбекистон янгиликлари

Камтаргина хизматимизга катта баҳо берилди

Кейинги вақтларда матбуот хизматлари фаолиятига муносабатлар кўп билдирилаётгани ана шу хизматга янгича талаблар қўйилаётганидан дарак беради.
Зеро, матбуот хизмати қанчалик фаол ишласа, у хизмат қилаётган соҳа ёки ташкилотнинг номи шунчалик кўп тилга олинади. Яъни ҳар бир матбуот хизмати фаолиятида соҳа ёки ташкилот раҳбарлари ва ходимларининг қанчалик самарали ишлаётгани, соҳада юз бераётган янгиланишлар, олиб борилаётган ислоҳотлар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар омманинг кўзи олдида бўлади.


Матбуот хизматларнинг фаол ишлаши биринчи навбатда ўзлари учун фойдали бўлади. Негаки, ҳозирги вақтда ахборотни яширишни эплайдиган замон эмас. Бошқа манбадан чиққан ахборотга эса бошқача мазмунлар юклаб қўйилади.


Кечагина ЎзАда эълон қилинган “Матбуот хизматлари қандай ишламоқда?” сарлавҳали мақолада Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматини ҳам жамиятимизда ёки хорижда рўй берган воқеаларга ўз муносабатларини билдириб бораётгани айтилди. Камтаргина хизматимиз тилга олиб ўтилганидан мамнун бўлдик, албатта. Матбуот хизматимиз Диний идора фаолияти билан бирга, жамиятимизда ва дунёда юз бераётган муҳим воқеа-ҳодисалардан юртдошларимизни ўз вақтида хабардор қилиб бориш устида баҳоли қудрат иш олиб бормоқда.


Умуман олганда, ЎзАнинг бундай рейтинг ўтказаётгани матбуот хизматларининг ўз ишларига янада масъулият билан ёндашишга ундайди. Энг муҳими, бундан давлатимиз ва жамиятимиз ютади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2294 times
Tagged under

Янгиликлар

Top