Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей ва кутубхона фондини нодир асарлар билан бойитиш жараёни давом эттирилмоқда

Кайраун хазинасидаги Қуръони Карим қўлёзма саҳифалари Ислом цивилизацияси маркази Қуръон экспозициясидан жой олади.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей ва кутубхона фондини нодир асарлар билан бойитиш жараёни давом эттирилмоқда. Ҳижрий IV, мелодий X асрда мовий ранг пергамент (кийик терисидан тайёрланган саҳифа)га олтин сувида куфий ёзувида битилган машҳур мовий Қуръоннинг Луқмон сураси битилган саҳифа, яна X-XV асрлар орасида Мағриб мамлакатларида яратилган энг нодир Қуръон тўпламларидан 25 саҳифа факсимиле нусхалар Ислом цивилизацияси маркази учун харид қилинди.

Манба: http://cisc.uz

Read 2412 times

Янгиликлар

Top