Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон Президенти Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида бугун, 29 март куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бухоро мамлакат вилоятлари ичида ҳудудининг катталиги жиҳатидан Навоийдан кейин иккинчи ўринда туради. Қулай географик ҳудудда жойлашгани, тарихий обидалар, табиий ресурсларга бойлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасида тўпланган тажриба сабаб вилоятда туризм, саноат, логистика, агросаноат соҳалари изчил ривожланмоқда.

Президент 2018 йил 16-17 февраль кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг замонавий қиёфасини яратиш, саноатнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, транспорт-логистика, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги, таълим, сайёҳлик салоҳиятини янада ошириш бўйича соҳа мутасаддиларига топшириқлар берганди.

Давлат раҳбари бу галги ташриф чоғида ушбу топшириқлар ижроси, шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир инвестиция лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2058 times

Янгиликлар

Top