Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқандга ташриф буюрдилар

Бугун 2019 йилнинг 16 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ва меҳмонлар Бухоро зиёратини якунлаб, Самарқанд сари йўл олишди.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд шаҳрида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. 

Меҳмонлар дастлабки зиёратни ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасидан бошладилар. Буюк ватандошимизнинг марқадларида Қуръон тиловат қилинди.

Сўнгра, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди. Ташриф чоғида зиёратчиларга мактаб фаолияти ва олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим эканлиги,  Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳияти, ҳадис илмининг илмий-назарий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Йиғилган аҳли илмларга ҳадисдан ижозалар берилди ҳамда ўзбекона урф-одатларимизга мувофиқ меҳмонга дўппи ва тўн кийдирилди. 

Ташриф чоғида Улуғбек расадхонаси ҳам зиёрат қилинди ва меҳмонлар унинг бой тарихи билан таништирилди. Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг юртимиздаги сафарларининг давоми имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Ушбу зиёратгоҳ 2000 йилда Чокардиза қабристони ҳудудида калом илмининг мотуридия оқими асосчиси Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридийга бағишлаб бунёд этилган.          
Шундан кейин Хўжа Аҳрор Валий мажмуаси зиёрат қилинди ва пешин намози адо этилди. Таъкидлаш жоизки, машҳур олим Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ёмғирли об-ҳавога қарамай зиёрат сафарларидан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

 

Islom.uz портали таҳририяти

Манба: https://islom.uz

 
Read 2546 times

Янгиликлар

Top