Ўзбекистон янгиликлари

Динимизда оила қуриш, уни фароҳғат ва бахт қўрғони сифатида мустаҳкам сақлашга катта эътибор қаратилади. Бу борада шариат оила аъзоларига маълум ҳуқуқ ва мажбуриятларни юклайди. Зиммаларидаги ҳақларини муқаддас билиб, уларга амал қилган эркак ва аёл жамиятда гўзал намуна бўлиб, охиратда саодат топувчилардан бўладилар.

 Афсуски, ҳозирда бузилаётган оилаларнинг аксарияти унинг аъзоларнинг асл ҳақ ва мажбуриятларини билмаслиги, билсада, амал қилмаслиги, қўйингки, жоҳиллиги сабаб бўлади.

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги “Иброҳим ота” жоме масжиди имом-хатиби Анвар Аҳмедов тумандаги “Оила маркази”да 48 нафар оила қуриш арафасида бўлган ёшлар билан “Оила-муқаддас даргоҳ” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Имом домла ёшларга динимизда оиланинг муқаддаслиги, масъулияти никоҳнинг муқаддаслиги  исломда эр ва аёлнинг муштарак ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида зарурий билимларни берди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Read 1862 times

Янгиликлар

Top