Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар. Масжидларимизда Аллоҳнинг муқаддас Каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.
Бугун 23-май, муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 18-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун 23.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
- “Пулемас ота”жоме масжиди. (Манзил: Яшнобод тумани, Алимкент, 5-тор кўчаси, 59А-уй. Телефон: +71 296-16-36, +90 167-50-15)
Имом-хатиб: Аъзамов Музаффар
Қори: Камолов Мирахмад, Фурзулов Абдулазиз, Нажмиддинов Бахтиёр
- “Шайх Зайниддин” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчаси-378 уй. Тел.: +71 243 25 22, +90 346-21-46)
Имом-хатиб: Абдураҳмонов Яҳё
Қорилар: Саидов Худойқул, Аминов Муҳаммадлоиқ
- “Умар ибн Хаттоб”жоме масжиди. (Юнусобод тумани, А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй. Тел. :+71 226-77-15, +93 391-35-87)
Имом-хатиб: Даминов Мансур
Қорилар: Баймиров Муслим, Абдубасиров Абдувохид, Саьдуллаев Нурулло
- “Бешқайрағоч” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Маннон Уйғур кўчаси 555-уй. Тел.:+71 247-01-62, +93 512-84-15)
Имом-хатиб: Ибн Турсун Билолқори
Қорилар: Ҳамидов Абдурашид, Умарходжаев Мурод, Музаффархонов Абдуллоҳхон
Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими