Бу йили муборак Рамазон ойида кўҳна Самарқандда 115 та масжидда хатми Қуръон ўтказилмоқда. Уларда 129 нафар ҳофизи Қуръонлар Аллоҳ таолонинг Каломини бошидан охиригача ўқиб бермоқдалар. Куни кеча ўн беш кунликка мўлжалланган 45 та масжидда хатмоналар бўлиб ўтди.
Хатмона кечасига ташриф буюрган уламолар, бош имом-хатиблар жамоатга мунаввар суҳбатлар қилиб бермоқдалар. Чин ихлос билан Каломуллоҳга сомеъ бўлган намозхонлар хатми Қуръондан сўнг қилинадиган дуоларнинг ижобатидан умид қилган ҳолда, ибодатларнинг бекаму кўст қабул бўлиши, тинчлик-офият, файзу-барака ва хатоларни мағфират этилишини сўраб дуоларда бўлдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими