Ўзбекистон янгиликлари

Ташқи ишлар вазири Малайзия элчихонасига ташриф буюрди

Кеча, 27 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳридаги Малайзия элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазирлик раҳбари Малайзия Подшоҳининг отаси, собиқ Малайзия Подшоҳи ва Паҳанг штати султони Аҳмад Шоҳ Ал-Мустаин Биллаҳ ибни Султон Абу Бакар Риаятуддин Ал-Муадзам Шоҳнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ва элчихонада очилган ҳамдардлик китобига қайд киритди.

Малайзиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда мухтор элчиси Хенди Ассан Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайғули лаҳзаларда подшоҳ ва дўст Малайзия халқига ҳамдардлик ва далда сўзлари битилган мактуби учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1861 times

Янгиликлар

Top