Ўзбекистон янгиликлари

Навоий вилоятидаги “Алишер Навоий” масжиди ҳудудида жойлашган  Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги биносида ажрим ёқасига келиб қолган ва охирги чора сифатида суд ҳукмига ҳавола қилинган оилаларни яраштириш мақсадида “Яраштирув хонаси“ ташкил этилди. Бу ерда Яраштирув гуруҳи ташкил қилинган бўлиб, билимли, ҳаётий тажрибага эга бўлган, муомала ва муросоа қила оладиган имомлар ва отинойилар  муаммога дуч келган оилалар билан суҳбатлашадилар. Динимиз кўрсатмаси, шариат йўриғини тушунтирадилар. Ислоҳ қилишга, сабрли бўлишга чақириб, насиҳат қиладилар.

“Яраштирув хонаси“ нима учун айнан масжид ҳудудида танлангани ҳақида вилоят бош отинойиси  Умида Холова шундай дейди: Аллоҳнинг каломи янграётган бу муборак масканга келган ҳар бир инсон бу ерда омонлик ва сокинликни ҳис қилади, айниқса қалбларни ларзага келтириб янграётган “Азон” садоси хар қандай инсон қалбини юмшатиб илоҳий бир туйғуни қалбига солади. Айнан мана шундай илоҳий туйғу билан қанча-қанча оилаларимиз тикланиб гўдакларимизни қалби яна қайта ота–она меҳрига қониш бахтига мушарраф бўлиб бормоқда. Бир ой мобайнида мурожаат қилган 100 фоиз оилалардан 70 фоизини яраштиришга эришилди”.

Эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, оилалар тинчлигини сақлаб қолишдек улуғ ажрга сабаб бўлувчи мазкур ташаббус жамиятимиз фаровонлиги йўлида албатта ўз самарсини беради, иншааллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Read 2191 times

Янгиликлар

Top