Ўзбекистон янгиликлари

Масжидлар бўлими мудири Сирдарё вилоятида масжидлар қурилиши жараёни билан танишди

Жорий йилнинг 2 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов Сирдарё вилоятида қайта қурилаётган масжидлар билан танишди.

Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятида “Бахт”, “Исмоил Бухорий”, “Муҳаммад Бобур” жоме масжидлари тўлиқ янгидан қурилаётган бўлса, “Акбарали ота”, “Янги ҳаёт”, “Аҳмадхўжа” масжидлари ҳам шу йили қайтадан қурилиши режалаштирилган.  

М.Қаюмов қурилиш жараёни билан танишар экан, ҳар бир ишни маҳалла фаоллари билан бамаслаҳат, ҳамфикр бўлиб олиб боришни, масжид меъморий услубларида миллий ва замонавий анъаналардан уйғун ҳолда фойдаланиш лозимлиги, таҳоратхоналарда кексалар ҳолатини алоҳида ҳисобга олиш ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун ҳам махсус шароитлар қилиш юзасидан тавсиялар берди.

Эътиборлиси, “Бахт” жоме масжиди аввалги жойлашган ўрнидан бироз марказда, яъни М-34 магистрал йўли бўйида қурилмоқда. Бу эса нафақат ҳудуд аҳолиси балки, маҳаллий йўловчиларнинг ибодатларини адо этиб олишлари  учун қулайлик туғдиради. Масжид 800 намозхонни сиғдириши режалаштирилган. Бундан ташқари Оқ олтин туманида катта йўл бўйида жойлашган “Ҳазрати Али” масжидининг таҳоратхонаси ҳам янгидан кенгайтирилиб қурилмоқда.     

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 

Read 2482 times

Янгиликлар

Top