Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбeкистон дeлeгацияси Диний эркинликларни илгари суриш бўйича конференцияда иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2019 йил 16-23 июл кунлари амалий ташриф билан АҚШга боради.

Ташриф давомида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи Вазирлар конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1911 times

Янгиликлар

Top