Ўзбекистон янгиликлари

 

Бугун, 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда янги 2019-2020  ўқув йили бошланиши муносабати билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тизимидаги барча таълим муассасаларида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда билим юрти мудирлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосарлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоятлардаги вакиллари, ота-оналар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбир аввалида билим юртлари мудирлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг билим юрти жамоасига мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг сўзга чиққанлар йиғилганларни энг улуғ, энг азиз бўлган Мустақиллик байрами ҳамда билим юртига талабаликка қабул қилинганларни талабаликка мушарраф бўлганлари билан қизғин муборакбод этдилар.

Тадбирдан сўнг билим юртлари мажлислар залида анъанага мувофиқ «Мустақиллик ва хотира дарси» бошланди. Дарс Республикамизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Мустақиллик дарслари “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” мавзусида тайёрланган ўқув қўлланмаси асосида олиб борилди. Дарсда мустақилликнинг ўтган 28 йили давомида юртимиздаги барқарор, тинч ва осуда ҳаёт, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар бугунги мисоллар ёрдамида қиёслаш орқали талабаларга етказиш дарснинг асосий мақсади бўлди. Дарс бошланишидан аввал Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тингланди. Мустақиллик дарси қўлланмасидаги муқаддима, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти, мустақиллик йилларида олиб борилган маънавий-маърифий ислоҳотлар, истиқлолдан кейин диний қадриятлар ва диний таълимга эътибор ҳамда тинчлик – энг олий неъмат каби мавзулар билим юрти устозлари томонидан батафсил тушунчалар берилди.

Шунингдек, дарсда мустақиллик халқимизнинг озодлик, ҳуррият, эркинлик шабадасидан тўйиб-тўйиб нафас олиши, ўзининг ҳақиқий инсоний бахти ва истиқболини яратиш имкониятига эга бўлиши, истиқлолимизнинг дастлабки кунлариданоқ халқимизнинг эътиқод эркинлиги кафолатланиши, динимизни ўрганишга, илмий изланишларга кенг имкониятлар пайдо бўлганлигида эканлиги таъкидланди.      

   Мустақиллик дарслари педагогиканинг замонавий усуллари кенг қўлланган ҳолда, техника воситаларидан ҳамда видеоматериаллардан унумли фойдаланиб ўтилди.

       Шундан сўнг билим юртларида жадвал асосида дарс машғулотлари бошланди.

“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти

 

 

 

 

 

 

 

  Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти

 

 

 

 

 

 

 

  Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти

 

 

 

  Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида

 

 

 

 

 

  Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида ўтказилган билимлар куни

 

 

 

  «ЖЎЙБОРИ КАЛОН» ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 2354 times

Янгиликлар

Top