Ўзбекистон янгиликлари

Ислом цивилизация маркази – Марказий Осиё дурдонаси бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази билан танишар экан, у Ислом дини тарғиботида Ўзбекистоннинг юзи бўлиши кераклигини таъкидлаб, унинг ташқи кўриниши, у ерда ишлатиладиган қурилиш материалларига ҳам эътибор қаратиш лозимлигини қайд этиб, жумладан, «Одатдаги, кўзимиз ўрганиб қолган лойиҳалардан воз кечиб, янги шакл ва дизайн топишимиз керак», — дея топшириқ берган эди.

Бугунги кунда қурилиш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Куни кеча марказ директори Ш.Миннаваров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ҳам бу ҳақда: “Ислом цивилизацияси маркази биноси қурилиши, марказнинг ички ва ташқи безаклари, ички ва ташқи мазмуни қурувчилар, меъморлар ва етакчи олимларнинг яқиндан ҳамкорлиги жараёнида амалга ошмоқда” дея изоҳ қолдирган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳага кўра, марказ кўриниши зоҳиран юртимизнинг энг ҳашаматли ва забардаст иншоатларидан бирига айланади. Шунинг билан бирга ботинан ушбу марказ академия, кутубхона, архив ва қўлёзмалар фондига, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк мутафаккирлар ва уламолар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китобларга, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори-атиқаларга, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, видео ва фото ҳужжатларга бой бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2124 times

Янгиликлар

Top