Кеча Қорақалпоғистон Республикасидан 74 нафар фуқароларимиз Умра зиёратини адо этиш учун Нукус халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Уларни кузатиш жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Зиёратчиларнинг ибодатларини Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида қабул қилишини сўралди.
ЎМИ Матбуот хизмати