Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари "Меҳр-2" доирасида юртимизга олиб келинган самарқандлик болалар ҳолидан хабар олдилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари юртимизнинг бир қатор ҳудудларида бўлиб, соҳага тегишли вазифларнинг ижроси, диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишиб, имом-хатиблар билан суҳбатлашмоқда.  Шунингдек, сафарлар давомида аҳоли вакиллари билан учрашувлар, турли хайрия ва саховат тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.

Бугун, 11 декабрь куни муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Самарқанд вилоятига ташрифларини бошладилар. Дастлабки манзил “Меҳр 2”инсонпарвалик операцияси орқали ватанга қайтарилган болалар билан учрашув бўлди.

 

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 1975 times

Янгиликлар

Top