Ўзбекистон янгиликлари

Фавқулодда ҳолатларга тайёргарлик кўрилди

Шу йил 15 январь куни “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус Ислом билим юртида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда талаба-ёшлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Дарҳақиқат, хавф-хатар қачон ва қаердан келишини олдиндан билмаймиз. Халқимизда бежиз: “Фалокат оёқ остида”, дейилмаган. Фавқулодда юз берадиган фалокатлар қаршисида нафақат ёшлар, ҳатто катта ёшли инсонлар ҳам кўпинча саросимага тушиб қолади. Шу боис юртимиз аҳолиси орасида, жумладан, таълим муассасаларида ана шундай вазиятларга тушиб қолган вақтда қандай ҳаракат қилиш кераклиги борасида назарий ва амалий кўникмалар бериб бориш жуда ҳам муҳим.  

Давра суҳбати давомида соҳа мутахасислари талабаларга фавқулодда ҳолатларнинг турлари, бундай пайтда қандай ҳаракатланиш зарурлиги, хусусан, ёнғинларда кўриладиган эҳтиёт чоралари ҳақида атрофлича маълумот бердилар.

З.Комилжонова,

Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус Ислом билим юрти

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

Read 1850 times

Янгиликлар

Top