Ўзбекистон янгиликлари

Президент: Юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратамиз

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда.
Мурожаатномада боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 60 фоизга етказиш, ушбу мақсадларга 2 триллион сўм маблағ ажратиш, 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш, бунга 130 миллиард сўм ажратиш алоҳида қайд этилди. Шунингдек, 2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиб, 216 таси капитал таъмирлаш ва 55 та хусусий мактаб ташкил этишга ҳам урғу қаратилди.
Мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ва адабиётлар сифатини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий ўқув йилидан бошлаб мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилиши маълум қилинди.
Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт, - деб таъкидлади давлатимиз Раҳбари.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1808 times

Янгиликлар

Top