Ўзбекистон янгиликлари

Пойтахтимизнинг Қорасарой кўчасида ёнғин содир бўлган хонадон эгаларига моддий ёрдам кўрсатилди

Аллоҳ таоло бандасини турли йўллар билан синар экан. Бировга дард бериб, бошқа бировнинг молига, жонига ва шунга ўхшаш турли усуллари билан синовдан ўтказар экан.

Яқинда пойтахтимизнинг “Ҳазрати Имом” масжиди рўпараси – Қорасарой кўчаси 248-хонадонга ҳам Аллоҳнинг буюк синови келиб, ушбу хонадоннинг кичкина ошхонасидан ташқари барча уйлари ёнғиндан кул бўлганди.


Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган Диний идора раҳбариятининг тавсияси билан ҳомийлик хайрияси уюштирилди.


Саховатпеша халқимиз, Тошкент шаҳри имомларининг саъй-ҳаракатлари билан, бугун ушбу хонадонга 90 000 000 сўмдан зиёд хайрия маблағлари топширилиб, мусибатзадаларнинг дуои-хайрлари одинди.

 Аллоҳ таоло элимизни, юртимизни турли бало-офатлардан Ўзи асрасин.

 

 

Муҳаммадназар Қаюмов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири

Read 1828 times

Янгиликлар

Top