Ўзбекистон янгиликлари

ТАНЛОВ: ОЙЛАР СУЛТОНИ – РАМАЗОН!

Халқимизнинг илму маърифатини ошириш йўлида Рамазон ойининг фазилатларини кенг тараннум этиш, раҳмат ва мағфират ойи эканини етказиш ҳамда карантин шароитида мухлисларимизни уйда ижод қилишга рағбатлантириш мақсадида, Muslim.uz сайтида “Ойлар султони – Рамазон!” номли мақолалар танлови эълон қилинди.

❗️Танлов 2020 йил 29 апрелдан 23 майгача давом этади.

Танловга юбориладиган мақолалар عنوان البريد الإلكتروني هذا محمي من روبوتات السبام. يجب عليك تفعيل الجافاسكربت لرؤيته. электрон почтаси ёки телеграм мессенжерида очилган @Ramazon_2020_bot орқали жўнатилади.

 

❗️ Юборилаётган мақолаларга қуйидаги шартлар қўйилади:

? рўзанинг фойдалари, унинг руҳий тарбияга оид жиҳатлари, ҳаётий ҳикматлари ва меҳр-оқибат ҳамда саховатли бўлишга рағбат уйғотиш;

? муборак ойни ҳозирги эпидемия шароитида уйда ўтказиш, илм-маърифатни бойитиш билан шуғулланиш ҳамда ёрдамга муҳтож инсонларга хайру эҳсон қилишнинг фазилатларини кенг тарғиб этиш;

? ҳадислар ва ривоятлар саҳиҳлигига эътибор қаратиш, уйдирма маълумотлардан сақланаш;

? интернет нашрларида кўп эълон қилинган мақолаларга ўхшаш бўлмаслиги, янгича ёндашувга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратиш;

? услубий ва имло хатоларсиз ҳамда юқори савияда таҳрир қилинган бўлиши;

? интернет ёки бошқа нашрларда эълон қилинган мақолалардан кўчирилган материаллар танловда иштирок этмайди;

? Юқоридаги шартларга жавоб берган мақолалар Muslim.uz порталида "Танловга!" деган ёзув остида эълон қилинади.

 

Танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади:
3-ўринга – Смартфон.
2-ўринга – Планшет.
1-ўринга – Ноутбук.

Шунингдек, 7 нафар юқори балл олган иштирокчиларга рағбатлантирувчи мукофот – китоблар жамланмаси тақдим этилади.

? Барча қалами ўткир ижодкорларни карантин даврида танловда фаол иштирок этиб, уйдаги вақтларини мазмунли ўтказиш ва мукофотларга сазовор бўлишга чорлаймиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Read 2759 times
Tagged under

Янгиликлар

Top