Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ҳазратлари Андижондаги мадрасага янги раҳбар тайинладилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Андижон вилоятига ташрифлари давом этмоқда. 21 май куни Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, бу ерда устоз ва мураббийлар, талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар.
Ташриф давомида учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов кириш сўзи билан очиб, муҳтарам меҳмонларни ташрифларидан мамнун эканлигини билдириб ўтди.
Учрашув давомида сўз олган Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ўз сўзлари аввалида барчани яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан муборакбод этдилар. Ўз сўзлари давомида ҳозирги кунда юртимиздаги турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, ривожланишлар ҳақида гапирар эканлар, барча соҳалар қатори диний соҳани ҳам янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтиб, Андижон вилояти мисолида қилинаётган ишлар ва уларнинг самарадорлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди, шунингдек, диний таълим тизимини ривожлантиришлик мақсадида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг ҳозирги кундаги натижалари билан ўртоқлашдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўз нутқлари давомида Андижон вилоятидаги диний соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиш давомида Сиз мударрис-ўқитувчилар билан учрашувдан фойдаланган ҳолда ушбу билим юртига бир неча йиллардан буён мудирлик қилиб келган Мирзамақсуд домла Алимовнинг Андижон вилоят бош имом-хатиби вазифасига ўтказилганлиги сабабли, ушбу билим юртига мудири вазифасини бажариб туришлик вазифасини узоқ йиллардан буён ушбу “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари вазифасини бажариб белаётган Маҳмудов Рустам Жумановични мудир вазифасига тайинланганлигини эълон қилиб ўтди.
Учрашув Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Юртимиз тинчлиги, осойишталиги, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларни янада равнақ топиши, ҳозирги кунда бутун дунёда бўлиб турган Коронавирус касаллигидан тезроқ қутулишимиз, Андижон вилояти аҳолиси ва ушбу вилоятга раҳбар бўлиб турган ҳокимларимиз, вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигидаги барча имом-хатиблар ва билим юртининг барча мударрис ва ходимлари ҳақларига қилинган дуойи хайрлар билан якунланди.

 

 

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти

Read 2252 times

Янгиликлар

Top