Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Смановнинг вафоти муносабати билан ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Смановнинг вафоти муносабати билан ўз номимдан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан Қозоғистон мўмин-мусулмонларига ҳамда раҳматли биродаримизнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу мусибатга чин қалбдан шерик эканини изҳор этади.
Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда, Аллоҳ таолодан уларга сабр-бардош тилаймиз. Зеро, Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” (Бақара, 156) дейилган.
Биродаримиз Абдуғаффор ҳожи Смановнинг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматларини ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этсин.
Ҳақ таоло марҳум дўстимизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,

муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари

Read 2113 times

Янгиликлар

Top