Ўзбекистон янгиликлари

Фаол имом хатиблар тақдирланди

Бугун, 17 декабр куни Самарқанд вилоятидаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар тадбирда йиғилган масжид фаолиятида холис хизмат қилаётган барча ходимларга самимий миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг фидокорона меҳнатлари, чуқур билими, тажрибаси, намунали хулқи, фидокорлиги билан Аллоҳнинг байтига, динимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган имом-хатиблар ва имом ноибларидан иборат ўн уч нафар соҳа ходимлари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди ҳамда Қуръони карим мусҳафи ҳадя қилинди. Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида, динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи борасидаги барча солиҳ амалларининг ҳусни қабул бўлишини сўраб, дуолар қилинди. Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов имом-хатиблар билан дилдан суҳбат ўтказмоқда. Кенг жамоатчиликка ислом маърифатини етказишини, имомлик масъулиятини яна бир бор ҳис этишларини, ижтимоий тармоқларда фаол бўлишларини айтиб, ўз вазифаларига фидоий бўлишларига тўхталди.

 

sammuslim.uz

Read 1683 times

Янгиликлар

Top