Ўзбекистон янгиликлари

Талабаларга илм олиш учун муҳим тавсиялар берилди

Шу йилнинг 17 декабр куни Ҳадис илми мактабига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иномов Иброҳим домла Мактаб ўқитувчи ва талабалари билан самимий мулоқот қилиш мақсадида ташриф буюрди.

Очиқлик ва шаффофлик тамойили устуворлигида ўтган учрашув давомида юртимизда диний-маърифий соҳанинг ривожлантириш бўйича давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширидаётган ишлар ва мазкур ислоҳатларнинг замирида ислом цивилизацияси маркази бўлган диёримизнинг олидинги мавқеъини қайта тиклаш эканлиги таъкидланди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда муҳтарам меҳмон мактаб талабаларига ислом илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждоддаримизнинг бой илмий меросини чуқур ўргатиш ҳамда динимиз асослари, ҳадис илмларини мукаммал ўзлаштирган кадр бўлиб етишиш учун ўз тавсияларини берди.

Жумладан, талаба илм олишда устозини доимо ҳурмат қилиши, сабрли бўлиши, ҳеч қачон кибрга берилмаслиги, ҳар бир жараён бўйича фикр юритишда мулоҳазали бўлиш лозимлиги таъкидланди.

 

Ҳадис илми мактаби матбуот хизмати

Read 1745 times

Янгиликлар

Top