Ўзбекистон янгиликлари

«Zagros Airlines» авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога қатновларни йўлга қўйиш таклифини билдирди

Ўзбекистон транспорт вазирлигида жума куни Эроннинг «Zagros Airlines» авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА вазирлик ахборот хизмати манбасига асосланиб.
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг «Zagros Airlines» авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, «Zagros Airlines» авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида экани маълум қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матубот хизмати

Read 1574 times

Янгиликлар

Top