Ўзбекистон янгиликлари

Насафийлар юртига ташриф
2021 йил 21 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосарлари Иброхим Иномов домла Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Қарши шаҳридаги “Араловул”, “Қум қишлоқ” ва “Маҳаллот” жоме масжидларида бўлиб, масжидларнинг ҳолати, карантин қоидаларига риоя этилаётганлиги, ибодат қилувчи фуқароларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ва ўзининг кўрсатма ва тавсияларини берди. 
Шу куннинг ўзида Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” марказий жоме масжидида пешин намози вақтида масжид қавм аъзолари билан учрашиб, уларга карантин талабларига риоя қилиш кераклиги, пандемия балосидан қутилиш учун хар – биримиз масъул эканлигимиз, масжидларда ўқилаётган таровеҳ ҳамда Хатми Қуръонларда намозхонлар тиббий ниқобда бўлиши, оралиқ масофани сақлашнинг аҳамияти ҳамда “Мазҳабсизликнинг зарарлари” мавзусида оят, ҳадис ва ҳаётий мисоллар орқали маъруза қилиб, муборак Рамазон ойи билан қутлаб, хайрли дуолар қилиб берди. 
 
 




ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Read 1700 times

Янгиликлар

Top