Ўзбекистон янгиликлари

«Рамазон акцияси» давом этмоқда

Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек: “Одам боласининг ҳар бир эзгу амалига (Рамазон ойида) ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб ато этилади” (Имом Бухорий ривояти).

“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда Тошкент тумани имом-хатибларининг саъй-ҳаракатлари билан “Рамазон акцияси” доирасида ҳудуддаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжидида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Раупов  иштирок этди.

“Рамазон акцияси” доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Read 1431 times

Янгиликлар

Top