Ўзбекистон янгиликлари

Уламолар етиштирган юртга китобсевар авлодлар ярашади

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий, таниқли уламо Шукуруллоҳ домла Эгамбердиев, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Миродил Мирджалиловлар вилоят ҳудуддида жойлашган “Қуёшли” бозорида аҳоли билан учрашиб, маърифий суҳбат ўтказишди.

Китобсевар халқимизнинг илм-маърифатли бўлишида китобнинг ўрни, билим олишнинг нақадар аҳамиятли экани, юрт келажаги, ҳар томонлама етук мутахассисларни етиштиришда ота-оналарнинг масъулияти ҳақида маърифий суҳбат қилишди.
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди

Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дардига дармон бўлиш, кўнгли ўксик инсонлардан ҳол-аҳвол сўрашнинг савоби улуғ, ажри бисёр. Ташрифлар давомида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ташрифлар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Қибрай туманида бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий ўринбосари Иброҳим домла Иномов ва Қибрай тумани бош имом-хатиби Зокир домла Зиёвуддиновлар Қибрай тумани “Шеробод” маҳаллаларидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олишди. Ширин сўзлар билан кўнгилларини кўтаришди. Шунингдек, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совға-саломлар шу оилага етказилди.

* * *

Тошкент вилоятида ўтказиладиган маърифий тарғибот тадбирлари доирасида жамиятда меҳр-мурувватга ташна, моддий-маънавий кўмак ва ҳимояга муҳтож бўлган инсонлар билан учрушувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари З.Нортожиевлар Зангиота тумани “Имоми Аъзам” ва “Андалус” масжидлари атрофида жойлашган маҳаллалардаги аҳоли билан мулоқот қилдилар ва оилаларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган совғаларни етказдилар.

Зеро, динимиз таълимотида инсонлар ўзаро бир-бирларига яхшилик қилишга, меҳр кўрсатишга буюрилган.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1146 times

Янгиликлар

Top