Ўзбекистон янгиликлари

Гапириш ва эшитиш қобилиятига эга бўлмаган аёл-қизлар учун намоз ўқиш бўйича видеоқўлланма

Muallim Media – илмий-маърифий маркази Muslimaat.uz сайти билан ҳамкорликда муҳтарама муслималар учун ҳанафий мазҳабига кўра намоз ўқишни ўргатувчи видеоқўлланма тайёрлади.

Видеоқўлланма орқали опа-сингилларимиз намозни ўқишни тўла ўрганиши ёки кўпинча намоз ўқишда учрайдиган баъзи хато-камчиликларни тузатиб олиши мумкин.

Эътиборлиси, видеоқўлланма гапириш ва эшитиш қобилиятига эга бўлмаган кишиларга мўлжалланган бўлиб, намоз ўқиш қоидалари сурдо таржимон Зилола Маҳмудова томонидан сурдо тилига таржима қилинган.
Видеоқўлланма 6 қисмдан иборат бўлиб, бугун эътиборингизга 1- қисмни тақдим этамиз.

Маълумот учун, имконияти чекланган азизлар ушбу махсус очилган muallimsurdo канали Muallim media, muslimaat.uz ва Bintu Sodiq ижтимоий-маърифий каналларида эфирга узатилган шу каби видео маҳсулотлар сурдо таржимаси билан бериб борилади.

Биринчи қисм : намоздаги энг муҳим қоидалар


00:00 – Кириш
01:13 – Намознинг шартлари
05:35 – Намознинг фарзлари
08:51 – Намознинг вожиблари
12:12 – Намознинг суннат ва мустаҳаблари
16:16 – Намознинг макруҳлари
18:47 – Намозни бузувчи амаллар
20:57 – Беш маҳал намознинг вақтлари
22:27 – Намознинг ракъатлари

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1089 times

Янгиликлар

Top