Ўзбекистон янгиликлари

Дунёда эзгулик қолмас, агар яхшиликка чақириб турувчилар бўлмаса

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятига етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюриб, олис туманлардаги масжид, маҳаллаларга ташриф буюриб, масжид қавми, мўйсафид отахонлар, муҳтарам аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

Бугун мазкур делегация аъзоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Шарипов Салоҳиддин домла Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Қум қишлоқ” жоме масжидига азиз намозхонлар билан учрашиш, уларни дилдан суҳбатлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Дастлаб пешин намозини адо этдилар, сўнгра намозхонларга ваъз-насиҳат қилиб бердилар. Динимизда маъруфга, яхшилик ва адолатга чақириш, мункардан, зулм ва ёмонликдан, ношукрликдан қайтариш улуғ савобли амаллардан саналади.

Салоҳиддин домла ҳам мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шукрнинг фазилати ҳақида яна бир бор эслатиб қўйдилар. Маърифий суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

Read 1280 times

Янгиликлар

Top