Ўзбекистон янгиликлари

Неъматларнинг зиёда бўлиши нимага боғлиқ?

Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила инсон зотини ақл ва идрок соҳиби қилиб яратди ва унга беҳисоб неъматларни ато қилиб, улардан баҳраманд қилди. Шу билан бир қаторда Ўзининг неъматларига шукр айтишга ҳам буюриб, каломида шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилиш ваъдасини берди.

Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир” (Иброҳим сураси,7-оят).

Барчаларимиз Парвардигорнинг биз бандаларга берган тансиҳатлик, фаровонлик, бахту саодат, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматларига шукр айтсак, қадрига етсак, шунда Аллоҳ ҳам бизлардан рози бўлар экан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Чироқчи туманидаги “Кўктош ота” жоме масжидида пешин намозидан сўнг айни шу мавзуда гўзал маъруза қилиб бердилар.

Шунингдек, юртимизда диний-маърифий соҳадаги сўнги янгиликлар ҳақида жамоатни хабардор қилдилар. Намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1183 times

Янгиликлар

Top