Ўзбекистон янгиликлари

Ислом тараққиёт банки Тошкентда анжуман ўтказади

Жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябргача Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳи Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик анжуманини ўтказилади. Унда аъзо мамлакатларга оид ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама қилинади.

Анжуманда ИТБга аъзо мамлакатларнинг 57 нафар ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, шунингдек, турли кўп томонлама ривожланиш банклари (MDB) ва халқаро ривожланиш ташкилотлари, бизнес сектори, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари қатнашади. Жами 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Бу йилги йиллик анжуман жаҳон иқтисодиётнинг пасайишига сабаб бўлган COVID-19 пандемияси фонида бўлиб ўтмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда тадбир доирасида аъзо мамлакатларда ва жаҳон миқёсида вакциналарнинг оммабоплигини таъминлаш, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ҳамда иқтисодиётларнинг комплекс тикланишини рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинади.

Ислом тараққиёт банки тўрт қитъа бўйлаб 57 аъзо мамлакатларни бирлаштиради, унинг миссияси одамлар ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун инфратузилмани яратиб, уларга ўз иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини юқори даражага олиб чиқиш имконини беришдир. Бош қароргоҳи Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида жойлашган ИТБ 11 аъзо мамлакатларидаги минтақавий марказларга ва илғор тажриба марказларига эга.

 

azon.uz

Read 1469 times

Янгиликлар

Top