Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Россия Федерациясидаги ватандошлар билан маърифий суҳбат ўтказмоқда

Кейинги йилларда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шароитларини яхшилашга эътибор кучайди. Ана шу мақсадда ташкил этилган тарғибот гуруҳи Россия Федерациясига ташриф буюрди. Гуруҳ билан бирга ЎМИ Самарқанд вилоят вакили Зайниддин домла Эшонқулов ҳам Россия мамлакатида сафарда бўлиб турибди.

Тарғибот гуруҳи дастлаб Санкт-Питербург шахрида ишлаётган ва ўқиётган юртдошларимиз билан учрашиб, давра суҳбати ўтказдилар. Шундан сўнг тадбир қатнашчиларни ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан муборакбод этиб, байрам дастурхони ёзилди.

Маълумот учун, хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланган. Чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Шу билан бирга, ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича Бош вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1298 times

Янгиликлар

Top