Ўзбекистон янгиликлари

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ

2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Хабарингиз бор, 2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, жонкуяр мударрислар ва диний соҳа ходимлари ҳам «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони соҳиби бўлганлари жуда ҳам қувонарли ҳол бўлди.
Мазкур фидоий ва жонкуяр инсонларга Аллоҳ таборака ва таолодан дин, халқ ва Ватан йўлидаги хизматларида улкан муваффақиятлар бардавом бўлишини тилаймиз, хусусан, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони муборак бўлишини сўраймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1940 times

Янгиликлар

Top