Ўзбекистон янгиликлари

“Бобомочин” масжидига илк ғишт қўйилди

Бугун Паркент туманидаги “Бобомочин” жоме масжидига илк ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва бош имом-хатиб ўринбосари Миродил домла Миржалилов иштирок этиб, илк ғиштни қўйиб беришди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати хабар берди.

Масжиднинг эски биноси 1990 йилларда ҳашар йўли билан барпо этилган бўлиб, 300–350 киши ибодат қилишига мўлжалланган эди. Вақт ўтиши билан жоменинг пойдеворига дарз кетиб, том қисми ҳам яроқсиз бўлиб қолди. Шуни инобатга олиб, ҳокимлик мутасаддилари ва раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда янги масжид қуришга келишилди.

Янги масжид 2022 йилда фойдаланишга топширилиши мўлжалланяпти. Жоме ишга тушгач, 3–3,5 минг киши эмин-эркин ибодат этади, иншоаллоҳ.

Аллоҳ таоло тез ва қисқа фурсатда Ўз байтида тоат-ибодат қилинишини насиб айласин. Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётган барча мўмин-мусулмонларга ажрларини кўпайтириб берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 978 times

Янгиликлар

Top