Ўзбекистон янгиликлари

Ўксик кўнгилларга хурсандчилик олиб кирилди.

Муқаддас Ислом динимизда ўзаро меҳрибонлик, сахийлик, қийналган кимсага ёрдам бериш ва ҳожатбарорлик каби хислатларга кенг тарғиб қилинади. Дарҳақиқат, инсон нафақат ўзи ҳақида ўйлаши, балки ўзгалар дарди билан ҳам ҳамнафас бўлиб яшаши керак.

Бу борада Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз умматларини сифатлаб шундай деганлар:

الْمُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِ كَالْبُنْيَانِ يَشُدُّ بَعْضُهُ بَعْضًا

رواه الإمام البخاري

яъни: “Мўмин мўминга нисбатан бир-бирини мустаҳкам тарзда ушлаб турган бино сингаридир” (Имом Бухорий ривояти).

Демак, биз жамиятда яшар эканмиз, кундалик ҳаётимизда қўни-қўшни, дўсту ёрлар ва турли инсонлар билан мулоқотда бўламиз. Уларнинг орасида ижтимоий химояга мухтож, бошига мусибат тушган, қарзга ботган, оғир дардга учраган ва бошқа қийинчиликларга дуч келгани бўлади. Бундай ҳолатдаги инсонларни дардини эшитиш ва имкон даражасида кўмак бериш мўминлик вазифаси ҳисобланади.

 

Имкониятимиз бор экан, иложи борича ўзгаларга манфаатимиз тегадиган, ва муҳтожнинг ҳожатини чиқарадиган ишларни қилиб олишимиз керак бўлади.

Кеча 15-сентябр куни Янгийўл туманидаги  10 нафар ижтимоий химояга мухтож ва ногирон болаларни хомийларни жалб қилган холда Тошкент вилоятидаги “Зангиота” зиёратгохига зиёратга хамда “Тashkent City”га сайр қилдирилди.  Ушбу зиёратдан ва сайрдан ўксик кўнгиллар хурсанд бўлди.

  

Одилжон Нарзуллаев

Янгийўл туман Имом Cултон жоме масжиди Имом хатиби   

Read 1200 times

Янгиликлар

Top