Ўзбекистон янгиликлари

Халққа хизмат – олий фазилат

Уламоларимизнинг Навоий вилоятига ташрифлари бошланди. Ушбу учрашувлар намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Хусусан, бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов Навбаҳор тумани “Шайх Абул Ҳасан Харақоний” масжиди намозхонлари билан учрашдилар. Пешин намози адо этилгач, мўмин-мусулмонларга "Халққа хизмат олий фазилат" мавзусида амри-маъруф қилдилар.

Дарҳақиқат, мўмин банда доим халқ хизматида бўлишга ва уларга манфаат етказиш ҳаракатида бўлади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривояти қилинади. Набий салаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарахтлар орасида бир дарахт бор, баргини ташламайди, у мусулмонга ўхшайди, айтинглар-чи, бу қайси дарахт?" дедилар. Одамлар бундоқ дарахт, ундоқ дарахт деб айтдилар. Мен: «хурмо дарахти» демоқчи бўлдим, лекин ёш йигит бўлганим учун айтишга уялдим. Расуллох салаллоҳу алайҳи васаллам: "У хурмо дарахти" дедилар.

Демак Набий солаллоҳу алайҳи васаллам халққа фойдаси кўп тегадиган ва яхшилиги бардавомли мўминни хурмо дарахтига ўхшатдилар.

Шундан сўнг, устоз Абдуқаҳҳор домла Юнусов азиз намозхонларнинг қизиртирган саволларига батафсил жавоблар бердилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Read 958 times

Янгиликлар

Top