Ўзбекистон янгиликлари

Қўлидан ва тилидан бошқалар озор топмаган киши мусулмонларнинг афзалидир

Бугун, 23-сентиябрь куни Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов Нурота туманидаги "Нурота" ёдгорлик мажмасига ташриф буюрди. Устозга Эшон Бобохон ҳазратлари ҳамрохлик қилди.

Уламолар мажмуадаги “Чилустун” жоме масжидида пешин намозини жамоат билан адо этди. Сўнг Абдулҳаким қори Матқулов "Тинчлик-хотиржамлик неъматининг қадри" мавзусида суҳбат қилиб берди.

Дарҳақиқат, Қуръоннинг 50 дан зиёд сурасидаги юзлаб оятларда мусулмонлар сулҳ-муроса, тинчлик ва бағрикенгликка чақирилган. Мусулмонлар учун энг афзал амал ҳақида келган ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ алайҳиссаломдан сўрадилар: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мусулмонларнинг афзали қайси киши?”. У зот алайҳиссалом: “Қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонлар озор топмаган кишидир”, – деб жавоб бердилар” (Имом Бухорий ривоятлари).

Демак, тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан биридир. Қолаверса, барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг боиси ҳам осойишталикдир. Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликни қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.

Ташриф давомида уламолар Нурий таҳаллуси билан машхур Саййид ад-Дин Абу Хасан мақбарасини зиёрат қилишди. У ерда Қуръон тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди.
Сафар давом этмоқда...

Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

hazratnavoi.uz| @hazratnavoi_uz
#Навоийга_уламолар_ташрифи
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати


@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Read 981 times

Янгиликлар

Top