Ўзбекистон янгиликлари

"Туризм фидойиси" кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича Президентимиз ташаббуслари билан қатор фармон ва қарорлар имзоланди, туризм соҳаси иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида эътироф этилди. Шу аснода ҳудудларимизда туризмни ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилди. “Туризм фидойиси” кўкрак нишонининг тантанали топширилиши Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлди.

Мана шундай юксак эътибордан диний соҳа ходимлари ҳам назардан четта қолгани йўқ. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили Зайниддин домла Эшонқулов “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Зиёрат туризмини ривожлантириш, маданий мерос объектларини сақлаш ва оммалаштиришда фаол иштирок этганлиги, юртимиздан етишиб чиққан буюк алломаларимизнинг илмий меросларини яна бир бор мусулмон дунёсига талқин этиш, тарихий осори атиқалар, мадрасалар, масжидларни дунё мусулмонларига танитиш каби ишларда энг фаоллардан бўлганлиги учун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов ушбу эътирофга лойиқ  деб топилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ушбу кўкрак нишонини  бош вазирнинг ўринбосари — туризм ва спорт вазири  Азиз Абдуҳакимов  топширди. Бундай эътироф вилоятимизда фаолият олиб бораётган соҳа ходимларининг елкасига алоҳида масъулият юклайди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги жамоаси ҳамда вилоятимизда дин йўлида фидокорона хизмат қилиб келаётган барча диний соҳа ходимлари вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловни ушбу мукофот билан муборакбод этади ва келгуси  фаолиятларига зафарлар тилайди.

 Мукофот муборак бўлсин!!!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Read 1304 times

Янгиликлар

Top