Ўзбекистон янгиликлари

Самарқандлик фаол имом-хатиблар “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёти томонидан тақдирланди

2021 йил 5 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти Ургут туманидаги шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдаги сайёр йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи бўлим мудири Толибжон Низомов иштирок этиб, сўзга чиқди ҳамда бугунги кунда халқимиз маънавиятини оширишда “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетаси ва “Мўминалар” журналининг тутган ўрни, ушбу уч нашр сифат жиҳатидан тобора зиёда бўлиб бораётгани ҳақида тўхталди.

Тадбир сўнгида йиғилишда қатнашган жорий 2021 йил обунасини ташкил этишда фаоллик ва намуна кўрсатган 13 нафар масжид имом хатиблари “Шамсуддунхон Бобохонов” нашриётининг махсус ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 1034 times

Янгиликлар

Top