Ўзбекистон янгиликлари

"Амиров Дадахон" масжиди обод бўляпти

Юртимизнинг турли ҳудудларида, айниқса, Тошкент вилоятида қайтадан қурилаётган масжидлар ҳудудлар кўркига кўрк қўшиш баробарида мўмин-мусулмонларнинг баҳридилини очмоқда.

Бугун, 11 октябр куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Бекобод туманига ташриф буюриб, “Амир Дадахон” масжидининг илк ғиштини қўйиб бердилар.

“Амиров Дадахон” масжидининг эски биносида 150 киши намоз ўқир, бу эса ёзнинг жазирамаси ҳамда қишнинг изғирин кунларида намозхонларга ноқулайлик туғдираётган эди.

Шуни инобатга олиб, раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда янги масжид қурилишига киришилди. Иншоаллоҳ, янги жоме битгач, бу ерда бир вақтнинг ўзида 450-500 киши ибодат қилиши мумкин.

Аллоҳ таоло янги масжидни тез орада қурилиб, фойдаланишга топширилишини насиб айласин. Бу хайрли ишга ҳиссасини қўшаётган барча азизларга Роббимиз ажрларини кўпайтириб берсин.

Read 1187 times

Янгиликлар

Top