Ўзбекистон янгиликлари

Наманганда “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

 

Наманган вилоятида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги, “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш марказининг Наманган вилояти минтақавий филиали ҳамкорлигида “Таъвилот ал-Қуръон” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги раҳбарияти ва фаол имом хатиблар, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш марказининг Наманган вилояти минтақавий филиали тингловчилари ҳамда “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Тақдимот тадбирида сўзга чиққан нотиқлар томонидан муҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил  11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида буюк алломаларимизнинг нодир асарлари мазмун-моҳиятини ўрганиш ва халқимизга етказиш мақсадида уларни саралаш ва босқичма-босқич таржима қилишни ташкил этиш юзасидан берган кўрсатмалари ижросини таъминлаш асносида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчи олимлари томонидан биринчи бор ўзбек тилига таржима қилинганлиги таъкидланди.

Имом Мотуридий ҳазратлари ушбу “Таъвилот ал-Қуръон” асарини Ҳанафий мазҳаби доирасида бошқа адашган фирқаларга раддиялар бериш, Аҳли суннани мухолиф йўналишлардан ҳимоя қилиш мақсадида ёзганликлари айтилди.

Асарда мўътазила, хавориж, рофиза, карромий, жаҳмий, мушаббиҳа каби ботил фирқаларнинг, инсонни соғлом фикрдан чалғитувчиларнинг қарашлари, ғоялари, иддаоларининг барчасига илмий асосда раддия берилганлиги алоҳида тўхталинди.

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Наманган вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

Read 1060 times

Янгиликлар

Top