Ўзбекистон янгиликлари

Баркамол авлод спорт мусобақаси билим юрти босқичи ўтказилди.

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш нутқида “Биз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшган спортчиларимиз билан фахрланамиз. Шу билан бирга, олий спортда эришилган ютуқлар билан чегараланмасдан, оммавий спортга ҳам катта эътибор беришимиз керак” деган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан янги ўқув йилига мўлжалланган маънавий-маърифий тадбирлар режасида талаба ёшлар  ўртасида  "Соғлом турмуш  -  саломатлик  гарови"  шиори остида  соғломлаштириш ҳафталигини ўтказиш белгиланган эди.

Шу муносабат билан Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг билим юрти босқичларида иштирокчилари спортнинг “Шахмат ва шашка”, “Теннис” ва “Футбол” йўналишлари бўйича ўз-аро беллашдилар ва ғолиблар билим юрти раҳбарияти томонидан тайёрланган “Даражали диплом” ва қиммат баҳо совғалар  билан тақдирландилар.   

 

Адилбай Ережепов

Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний

ўрта махсус ислом билим юрти мудир ўринбосари 

Read 1852 times

Янгиликлар

Top