16-ноябр "Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан ташкил этилган “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида бугун Наманган вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллигида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик-жамиат барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.
Унда турли диний соҳа вакиллари ҳамда вилоятдаги миллий маданий марказлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати